Наманганда давлат ер майдонини пулламоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Наманган вилояти Поп туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу мансабдор шахс давлат захирасидаги 90 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга келгусида тўйхона қуриши учун олиб бериш ва тегишли ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2025 йилда 4500 АҚШ доллари олади.

Аммо, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ваъда қилинган ишни битира олмагач, 4500 АҚШ доллари ҳисобидан 1 млн 200 минг сўмни қайтариб берган вақтида ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон