Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 25-26 август кунлари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.