Ўзбекистонда хайрия йиғишнинг янги тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда ҳомийлик хайрияларини йиғишни тартибга солишга қаратилган ўзгартиришлар тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.
Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш эса:
• фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача;
• мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Хусусан, ушбу соҳада жавобгарликка алоҳида эътибор қаратилиб, нақд пул йиғишга фақат хайрия қутилари орқали рухсат этилади. Қутилар шаффоф бўлиши, муҳрланиши ва ваколатли шахслар томонидан имзоланиши лозим.