Тошкентда Real Sanjik номи билан танилган блогер 5 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича судида Real Sanjik номи билан танилган Санжар Каримовга нисбатан ҳукм чиқарилди, деб хабар беради Repost.uz.

Хусусан, Каримов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик), 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш) ҳамда 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан айбдор деб топилди.

Суд ҳукми билан у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, Каримовга 410 БҲМ (168,9 млн сўм) миқдорида жарима тайинланди.

Таъкидланишича, жабрланувчи Ш. А.га етказилган моддий зарар қопланган. Жабрланувчилар Ш. А. ва Ф. Р.га моддий ҳамда маънавий зарарни ундириш масаласида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

 

Ўзбекистон