Ўзбекистонлик моунтинбайкчилар Осиё чемпионатида 3 медалга эга чиқишди
Уларнинг орасида олтин, кумуш ва бронза медалллари бор

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтаётган маунтинбайк бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакилалари учта медални қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 27-июнга қадар давом этадиган мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими ва қатор дастурлардаги финал баҳслари ташкил этилди.
Натижада, аёллар ўртасида ташкил этилган даунхилл дастурида шоҳсупанинг барча поғоналарини ўзбекистонлик спортчилар эгалладилар:
• олтин медали — Мария Закирова;
• кумуш медали — Ализа Режепова;
• бронза медали — Севинчой Зарипбоева.
Маълумот учун, бу йилги қитъа биринчилида 18 мамлакатдан 300 нафарга яқин спортчи қатнашмоқда.





