Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ким Гон Хи навбатдаги коррупция иши бўйича айбдор деб топилди

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Гон Хи навбатдаги коррупция иши бўйича етти йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда «Yonhap».
Биринчи инстанция судининг қарорига кўра, собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси кадрлар ва тадбиркорлик масалаларида қўллаб-қувватлаш эвазига тадбиркорлардан заргарлик буюмлари кўринишидаги қимматбаҳо совғаларни қабул қилиб олган.
Маълумот учун, апрель ойида иккинчи инстанция суди собиқ биринчи хонимга нисбатан коррупция ва фирибгарлик бўйича бошқа бир иш юзасидан жазони кучайтириб, уни тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.





