Ўзбекистонда ярим йил ичида 2 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди
Мусодара қилинганлар орасида героин, опий, гашиш, марихуана ва бошқа тақиқланган моддалар мавжуд

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда жами 2 тонна 304 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.
Уларнинг орасида:
• 29,3 кг героин;
• 78,9 кг турли хил синтетик гиёҳвандлик воситалари;
• 312,8 кг опий;
• 1 тонна 567,4 кг гашиш;
• 231,1 кг марихуана;
• 300 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва бошқа тақиқланган моддалар бор.





