Ўзбекистонда мактаблар қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистон барча мактабларида 2025/2026 ўқув йили расман 2 сентябрдан бошланади, деб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Дарс жараёнлари жорий йилнинг 2-сентябридан бошланиб, мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилиши таъкидланди.

Ўзбекистон