Самарқандда «Lacetti» машинаси катта тезликда дўконга бориб урилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг натижасида бир киши жабрланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Йўл-транспорт ҳодисаси 3 сентябрь куни соат 16:20 атрофида, Каттақўрғон тумани «Мундиён» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Зарафшон трактининг ўнг қирғоғи» 4Р-48 автомобиль йўлининг 98-километрида содир бўлган.

Аниқлик киритилишича, «Lacetti» ҳайдовчиси йўлнинг қия қисмида катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва озиқ-овқат дўконига бориб урилган.

Оқибатда дўкон ичида бўлган 1 нафар қаро тан жароҳати олиб, каалхонага етказилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд