Қибрай туманида ёнғин содир бўлди

Қибрай туманида яшаш уйи ва дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишича, бугун, 23 июль, соат 10:50 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қибрай тумани «Ғафур Ғулом» МФЙ, «Алишер Навоий» кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 11:17 да ўраб олган ва 11:50 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкент