Тошкентда қарийб 500 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган дорихона аниқланди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Юқори Чирчиқ туманидаги «Султонобод» МФЙ ҳудудида жойлашган дорихона газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан газдан фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Аниқланган мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 471 млн сўмлик зарар ҳисобланди.
Ишга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.