Бразилия собиқ президенти Болсонаро 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро 2022-йилги сайловлардаги мағлубиятидан кейин давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, 27 йилу 3 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳабарга кўра, беш судядан тўртаси 70 ёшли Болсонарони бешта жиноятда айбдор деб топиш учун овоз берган: қуролли жиноий ташкилотда иштирок этиш, демократияни зўравонлик билан ағдаришга уриниш, давлат тўнтаришини ташкиллаштириш ва давлат мулки ва муҳофаза қилинадиган маданий бойликларга зарар етказишда. Бир судя собиқ президентни оқлади, яна бири овоз бермади.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни суд Болсонарони уй қамоғига олиш ҳақида қарор чиқарди. Аввалроқ, 18-июл куни, ушбу тақиқдан ташқари, суд экс-президентга ҳаракатларини кузатиш учун махсус ускуна тақишни буюрган ва кечаси уйидан чиқиб кетишини тақиқлаган.

Ўзбекистон