Бухорода экскаватор босиб кетган аёл воқеа жойида ҳалок бўлди
15 май куни Бухоро шаҳрида экскаватор 64 ёшли аёлни босиб кетди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа шаҳар марказий бозори олдидаги Ибн Сино кўчасида содир бўлган. Ҳ.И. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги экскаватор ҳаракатланаётган вақтда, бозордан чиқиб йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёлни кўрмай қолган ва уни босиб кетган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.