Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди

Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Рим Папаси Лев XIVга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.

Суҳбат чоғида элчи Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Рим папаси Лев XIV Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. У Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида турли миллат ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган мустаҳкам ҳамкорлик салоҳияти шаклланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ҳисобланади. 2024 йил 9 апрель куни дипломат Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширган.

Бундан ташқари, дипломат ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Андоррадаги элчиси ҳисобланади. 2025 йил 11 март куни у Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган.

Ўзбекистон