Тошкент—Ҳожикент электропоезди қатнови Чиноркентгача узайтирилди

«Тошкент минтақавий темирйўл узели» Тошкент—Ҳожикент электропоезди қатнови Чиноркентгача узайтирилганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Ҳожикентдан Чиноркентгача 1,5 километр масофага темирйўл қурилди, шунингдек, «Чиноркент» темирйўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январь куни фойдаланишга топширилди.

Бу ерда 150 метр узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ерости туннели барпо этилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Паркент туманида Байтқўрғон—Паркент электрлаштирилган темирйўл қурилиши бошланди.

Мазкур электрлаштирилган темирйўлнинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” АЖ, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Қарорлар