Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини ривожлантириш учун $8 млрд талаб этилади

Олти ой давомида мамлакатда электр энергияси йўқотишлари 17,2%га, табиий газ йўқотишлари эса 7,6% етди

Яқин 10 йилда Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини ривожлантириш учун 8 миллиард доллар талаб этилади, бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев биринчи ярим йилликда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатлари таҳлилига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари тармоқдаги йўқотишларни камайтириш ҳисобига даромадларни ошириш бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаяпганини таъкидлади.

Хусусан, олти ойда электр энергияси йўқотиши 17,2% ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил қилган.

Газ тармоғидаги йўқотишлар 7,6%га, яъни 797 миллион куб метрга етгани айтилди. Ҳудудий газ тармоқлари корхоналарида меҳнат унумдорлиги қўшни давлатларга нисбатан 1,5-2 баробар пастлиги қайд этилди.

«Franklin Templeton» таҳлилларига кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» бозор қийматини 2 баробарга ошириш мумкин.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» бозор қийматини 40%га, «Ўзбектелеком»никини 50%га ошириш имконияти борлиги билдирилди.

Ўзбекистон