Польшада жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонлик эркак муддатидан аввал шартли озод қилиниб, ватанга қайтарилди

Уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилган фуқаро муддатидан илгари шартли озод қилиниб, ватанига қайтарилди

Польшада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон фуқароси муддатидан илгари шартли озод қилиниб, ватанига қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Дипломатик ваколатхона дипломатлари «Артур Грабовски» адвокатлик бюроси ҳамда Польша Чегара хизмати билан ҳамкорликда олиб борилган музокаралар натижасида наманганлик ватандош И.М. муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик шасхнинг Польшада ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун мазкур мамлакат Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан судланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Элчихона томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар ҳамда Европа Иттифоқининг Чегара ва соҳил хавфсизлиги агентлиги кўмагида фуқаро учун «Варшава–Тошкент» йўналиши бўйича авиачипта харид қилинган.

Зарур расмийлаштирув ва кузатув ишлари якунига етказилгач, Ўзбекистон фуқаросининг Польшадан чиқиб кетиши ташкил этилган ва ватанга қайтарилди.

Ўзбекистон