Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» ўзининг дастлабки қиёфасига қайтарилади
Объектнинг дастлабки меъморий қиёфасини тиклаш учун махсус ишчи гуруҳ тузилади

Тошкентда «Мовий гумбазлар» тўлиқ реставрация қилинади ва тикланади, хабар беради Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.
Бугун 21 июль куни, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов «Мовий гумбазлар» кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

Маълумот учун, 1968–1970-йилларда барпо этилган «Мовий гумбазлар» нафақат модернизм меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги, балки Тошкент шаҳрининг рамзларидан бири ҳамдир. 2019-йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мазкур объект моддий маданий мероснинг кўчмас объектлари Миллий рўйхатига киритилган.
Кейинги йилларда олиб борилган таъмирлаш ишлари давомида объектнинг мозаик безаклари ўзгартирилган ва бу унинг дастлабки меъморий-бадиий қиёфасига таъсир кўрсатган. Ҳозирда объект муаллифи — меъмор Вил Муратов иштирокида «Мовий гумбазлар»нинг дастлабки қиёфасини илмий ўрганиш ва қайта тиклаш ишлари бошланди, — дейилади хабарда.






