Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 92 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергонинспексия» хабар берди.

Аниқланган қонунбузарликлар натижасида 15,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (32,4 млрд сўм) ва 1,8 млн метр куб табиий газ (5,4 млрд сўм) талон-торож қилингани аниқланиб, умумий ҳисобда тизимга 37 млрд 921 млн сўм зарар етказилгани қайд этилган.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 126 та ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича маъмурий ишлар расмийлаштирилган. Қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

Коммунал