Наманганда $23 минг пора талаб қилган ҳоким ёрдамчиси ушнланди

Наманган вилояти, Чуст тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Жумладан, мансабдор шахс 2022 йилда «Садача» кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, ҳоким ёрдамчиси олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган