Хоразмда ИИБ вакили $30 минг пора билан ушланди
Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили пора билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу ҳодим Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб беришни ваъда қилади.
ИИБ вакили мазкур ҳизмати эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.





