Тошкентда автобус бекатга урилиши оқибатида бир киши жароҳат олди
Тошкентнинг Учтепа туманида 69-сонли автобус бекатга урилиши оқибатида 27 ёшли йигит тан жароҳати олди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси тўхташ вақтида чалғигани ва эҳтиётсизлик қилгани оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, бекат конструкциясига бориб урилган. Ҳодиса натижасида 27 ёшли фуқаро бекатнинг темир устунлари остида қолиб, боши ёрилган.
Жабрланувчи тез тиббий ёрдам кўмагида шифохонага етказилган. Ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган.
Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси томонидан хизмат текшируви белгиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.