Андижонда аёллар кийимини кийиб олган 24 ёшли эркак, 5,1 миллион сўм жаримага тортилди
Андижон шаҳрида аёллар кийимини кийиб олган 24 ёшли эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳабар беради.
Аниқланишича, фуқаро 2000 йилда туғилган бўлиб, Шаҳрихон туманида яшаб келган. Эркак болалар боғларидан бирида юзига тиббий ниқоб таққиб, аёллар кийимида юраётган ҳолда ушланган.
Натижада, суд қарори билан эркак Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-4-моддаси (жамоат жойларида шахсни аниқлашга имкон бермайдиган ҳолда ҳаракатланиш) билан айбдор деб топилиб, унга 5,1 миллион сўм миқдорида жарима солинган.