Сирдарёда футбол майдонида одамлар устига ҳайдаган Captiva ҳайдовчиси 4,6 йилга қамалди

Бир неча ой олдин Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси футбол майдонига чиқиб, одамларни босиб ўтмоқчи бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатган эди.

Ушбу фақарога яқинда ҳукм чиқарилди, деб хабар беради «Bu kun» дастури. Қайд этилишича, воқеа 29 май куни Сайхунобод туманида содир бўлган. Шунингдек, машинани бошқарган фуқаро маст ҳолатда бўлган.

Иккинчи айланада машинам бир кишини уриб юборди. Шундан сўнг барчаси содир бўлди, мен машинамни стадион дарвозалари томон ҳайдадим. Бу вақтда одамлар машинамга тош отишни бошладилар ва мен тўғри уйга ҳайдадим. Ҳаммадан узр сўрайман, айбимни тан оламан. Энди гавжум жойларга бормайман, ҳатто тўйларга ҳам бормайман. Илтимос, менга сўнгги имконият беринг, — деди эркак суд мажлисида.

Даъвогарлар фуқарога нисбатан даъволари йўқлигини таъкидлаганлар. Суд ҳукмига кўра, эркак 4 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Сирдарё