Юнусободда Captiva ҳайдовчиси бир эркакни машинaда судраб кетди

Юнусобод туманида ҳайдовчи жанжал сабабли ўз машинасида бир эркакни судраб кетди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Ҳодиса 25 январ куни тахминан соат 17:30 ларда содир бўлган.

Ушбу тумандаги Олой бозори йўналишидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида, 1976 йилда туғилган Б.А. ҳамда 1992 йилда туғилган С.П. ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Captiva ҳайдовчиси фуқарони аввал йўл бўйлаб машинасида судраб келган, сўнг эркак ерга йиқилиб тушган.

Ҳодиса жараёнида фуқаро С.П. ўз Captiva русумли автомашинасини бошқариш вақтида йўл четида турган Malibu русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани хабар қилинди.

Ўзбекистон