Олмазор тумани ҳокими ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи бўлди

Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан амалга оширилди.

Тайинловга қадар А. Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан аввал Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимида Рустам Турсуноф фаолият юритган. Ҳозир эса у жиноят иши қўзғатилгани сабабли ҳибсда.

Ўзбекистон