Ўзбекистон Миллий гвардиясига янги қўмондон тайинланди
Баходир Ҳамидович Ташматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ амалга оширилди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Баходир Ташматов ушбу лавозимда 2020 йил март ойидан бошлаб Миллий гвардия қўмондони бўлиб фаолият юритган Рустам Джураевни алмаштирди.





