Ботир Қудратхўжаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида кўзда тутилган.
Шу муносабат билан, Қудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.
ФВВнинг янги раҳбари этиб эса Азизбек Икрамов тайинланди.





