Ўзбекистон Россиядан таксичини «русларнинг қули» деб ҳақорат қилган шахсга чора кўришни сўради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Химкида таксичини «русларнинг қули» деб ҳақорат қилиниши юзасидан Россия ТИВига расмий нота йўллади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, Россия томонидан видеода акс этган эркакнинг шахсини аниқлаш ва унга нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралган.
Ўзбекистонликлар қаерда бўлишидан қатъий назар, давлат ҳимояси остидадир. Агар ҳуқуқ ва эркинликларингиз ёки шаънингиз хорижда бузилса, ўша мамлакатдаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилинг, — деб таъкидлади Бурҳонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда турар-жой мажмуаси ҳовлисдаги жанжал видеоси тарқалган эди.
Кадрларда маҳаллий аҳоли вакили таксичини қўпол тарзда ҳақорат қилаётгани, уни «русларнинг қули» деб айтиб, шунингдек, мигрантни «ўз уйида эмас» ва «Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқлиги учун келган» деб даъво қилган.