Эрон ҳаво ҳудудини 9 соатга ёпди

Эрондаги барча рейслар 6 октябрь кечқурундан эртаси кунигача бекор қилинди. Сабаби «оператив чекловлар» экани айтилмоқда. Бу ҳақида «Deutsche Welle» маълумот бермоқда.

Эрон ҳукумати ҳаво қатновини яна тўхтатди. Бутун мамлакат бўйлаб парвозлар 6 октябрь, якшанба куни соат 21.00 дан (Тошкент вақти билан 22.30) бекор қилинди. Тақиқ 7 октябрь куни эрталаб соат 6.00 (Тошкент вақти билан 7.30)гача амал қилади.

Бунга сабаб сифатида «оператив чекловлар» келтирилмоқда. Қўшимча тушунтириш берилмаган.

Теҳрон 2 октябрь куни Исроилга ҳужумидан кейин ҳам худди шундай чоралар кўрган эди. Эрон устидаги ҳаво ҳудуди 48 соатга ёпилди. Бундан ташқари, тақиқ оли ташланганидан кейин ҳам Теҳронга ва ундан халқаро рейслар амалга оширилмади.

Жаҳон