Эрон портидаги портлаш оқибатида 40 киши ҳалок бўлди 

Эрон жанубидаги портда рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етди, 900 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.

Шанба куни (26 апрель) Шаҳид Ражаи портида кучли портлаш содир бўлди. Эртаси куни мамлакат президенти Масъуд Пезешкиан Бандар Аббосга ташриф буюриб, қутқарув ишларини назорат қилди ва воқеа жойидан сўнгги маълумотларни олди.

Шунингдек, Пезешкиан ҳозирда шаҳар шифохоналарида даволанаётган жабрланганлар билан учрашди.

Жаҳон