Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади

Ташкилотлар ва фуқаролар жамоат транспортидан фойдаланишга чақирилди

10 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва бу орқали экологик барқарор муҳитни шакллантириш, шунингдек, жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади, — дейилади хабарда.

Хусусан, ушбу акциялари доирасида Экология миллий қўмитаси ҳамда ҳудудий бош бошқармалар ходимлари хизмат ҳамда шахсий автомобилларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед каби воситалардан фойдаланишгани таъкидланди.

Натижада акция бошланганидан бери Қўмитаси ҳамда ҳудудий бош бошқармалар ходимларининг 1730 дан ортиқ хизмат ҳамда шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланиши чекланди ҳамда атмосферага зарарли ташламалар миқдори ўртача 17 370 кгга қисқартирилган. Шунингдек, шаҳар ичидаги тирбандликлар камайган.

Қайд этилишича, «автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон