Ўзбекистонда «Окила аёл» ҳаракати фаоллари пул мукофоти билан тақдирланади

Ўзбекистон ҳукумати маҳаллалардаги фаол аёллар ва «Окила аёл» ҳаракати аъзоларини рағбатлантиришга қаратилган қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Norma» хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб «Окила аёл» ҳаракатининг фаол ва ташаббускорлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида қўллаб-қувватлаш мақсадида, «Марифат» давлат жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан мукофотланади.

Ушбу ҳолатда:

• республика, вилоят ва туманлар (шаҳарлар)даги фаолият якунлари ҳар ярим йилда бир марта Оила ва аёллар маслалари қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мажлисларида муҳокама қилинади, энг юқори натижаларга эришган фаол ва ташаббускор шахслар аниқланади;

• жумладан, республика босқичида умумий 10 нафар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахт миқёсида 3 нафардан, туман (шаҳар) босқичида ҳар бири 2 нафардан сайланади;

• 300 нафар хотин-қиз маҳалла миқёсида рағбатлантирилади.

Шунингдек, энг юқори натижаларга эришган фаолларни тақдирлаш тартиби Оила ва аёллар масалалари қўмитаси томонидан белгиланади.

Қарорлар