Brunello Cucinelli Тошкентда янги бутик очмоқда

Италия бренди Brunello Cucinelli Ўзбекистон пойтахти Тошкентда биринчи расмий бутигини тақдим этмоқда. Бутик превюси 2 март куни Glamour Avenue мода ҳиёбони ҳудудида ташкил этилди.

Brunello Cucinelli ишлаб чиқаришнинг этик ва барқарор усулларига бўлган содиқлиги, ҳамда фақат юқори сифатли матолардан фойдаланиши билан яхши танилган. Барча маҳсулотлар қўлда сайқал бериш, тикувчилар маҳорати, кўп йиллик анъаналар ва инновациялар уйғунлигини ўзида мужассам этган.

230 м2 дан зиёд майдонни эгаллайдиган монобутикда бренднинг сўнгги тўпламлари тақдим этилади, эркаклар ва аёллар кийимлари, аксессуарлар ва пойабзаллар шулар жумласидан.

PODIUM компаниясининг CEО ва асосчиси Дмитрий Машенко:

«Биз Тошкентда Brunello Cucinelli брендини тақдим этишдан мамнунмиз. Бренднинг сифат ва барқарор тараққиётга муҳлислиги мижозларимиз қадриятига мукаммал тарзда мос келади ва аминмизки янги бутик катта муваффақиятга эга бўлади».

Бутик интерери Brunello Cucinelli’га хос бўлган жозибали, ҳашаматли ва босиқ муҳитни яратган ҳолда, бренд фалсафаси ва эстетикасига тўлиқ жавоб беради. Долзарб минималистик услуб Италия мода уйининг асосий қадриятларни – гўзаллик, ҳаққонийлик ва гуманизмни акс эттиради.

Brunello Cucinelli бутиги Ўзбекистонда люкс шопингнинг янги форматини талқин қилувчи, Glamour Avenue ҳудудидаги монобренд лойиҳалардан яна бирига айланди.

Манзил: Миробод кўчаси, 66, Mirabad Avenue ТЖМ

Телефон: +998 (78) 122- 50-50

Сайт: brunellocucinelli.com

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар