Шаҳрисабзда 2 та дўконда ёнғин содир бўлди

Шаҳрисабзда иккита дўконда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФBB матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 30 июнь куни соат 20:50 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар «Кеш» маҳалласидаги Ипак йўли кўчасида жойлашган қандолат ва қуруқ мева маҳсулотлари сотиладиган икки дўконда содир бўлган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 21:03 да қуршаб олган ва 21:10 да тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлган.

Ёнғин натижасида дўконларнинг жами 30 кв метр майдонда том қисми ва ички иншоотлари зарарланган. Дўконлар бозор ҳудудида бўлмагани боис кенгроқ зарар олди олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодисалар