Тошкентда Glamour Avenue очилди
2023 йил 28 февраль — Тошкентда Ўзбекистондаги люкс шопинг учун батамом янги макон – Departament Store Glamour Avenue’nнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Glamour Anenue ўзида монобренд бутиклар, shop-in-shop форматидаги алоҳида корнерлар, эркаклар, аёллар ва болалар учун мультибренд департаментлар, алоҳида аксессуарлар ҳудуди, шунингдек Glamour Cafe’ни қамраб олган.
Glamour Anenue 8400 м2 майдонда жойлашган бўлиб, у ўзида аёллар департаменти (5570м2) ва FW23 мавсумида очиладиган эркаклар департаментини (2857 м2) мужассам этган.
Glamour бутиги 17 йиллик тарихи давомида Тошкентликларга ўзининг урфбоп воқеалар ва тенденцияларни кузатиб борувчи, ҳашамат, услуб ва сифатга ҳамоҳанг макон тарзда яхши таниш. Бу ерда Dior, Gucci, Saint Laurent, Givenchy, Fendi, Jacquemus, Prada, Celine, Tom Ford, Loro Piana, Kiton, Stefano Ricci ва бошқа шу каби кўплаб брендлар сингари машҳур люкс мода уйлари тақдим этилган.
PODIUM компанияси CEО ва асосчиси Дмитрий Машенко:
«Department Store Glamour Anenue янги маконида барчага 2006 йилдан буён таниш бўлган консепт тараққиёти намойиш этилган. Бу нафақат Тошкентда шопингнинг янги даражаси, балки ҳаёт тарзи, люкс соҳасида энг юқори истеъмол талабларни қондириш учун инфратузилма ҳамдир».
Department Store Glamour Anenue дизайни устида италиялик меъморлар ишлашган. Ўзида мармар, металл, лакланган ёғоч, чинни, табиий эманни мужассам этган маконга сайқал бериш ишлари Glamour бутиги муҳитини меҳмонлар ва мижозлар учун янги даражага олиб чиқади. Машҳур Италия брендларининг ўриндиқлари, диванлари, интерер жиҳозлари шопингнинг янада қулайлигини таъминлайди.
Қайд этиш жоизки, Glamour Anenue маконида VALENTINO ва Brunello Cucinelli монобренд бутиклари ҳам ўз фаолиятини бошлади. Ва бу яқин келажакда билиб олишингиз мумкин бўлган янги мода кашфиётларининг илк қадамларидир.
Манзил: Миробод кўчаси, 66, Mirabad Avenue турар-жой мажмуаси
Телефон: +998 (78) 122-99-99
Сайт: glamouravenue.uz
Instagram: @glamour.av
Facebook: @GlamourAvenueTashkent
Реклама ҳуқуқи асосида.