Ҳиндистонда кимё заводидаги портлаш оқибатида 34 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги кимё заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ҳодиса Телангана штатида жойлашган Sigachi Industries кимё заводида 1 июль куни эрталаб содир бўлди.

Портлаш натижасида саноат биноси қулаб тушган ва йирик ёнғин юзага келган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 34 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб фуқаролар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Штат ҳукумати портлаш юзасидан текширув ўтказишни буюрган. Айни вақтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ва вайроналарни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жаҳон