Сурхондарёда кўчада қизни дўппослаган эркак ушланди

Сурхондарё вилоятида кўчада қизни дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди.

Унга кўра, мазкур ҳолат 22 апрель куни Сариосиё туманининг «Ширин» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Чумчуқлижар» чегара постида содир бўлган. Денов туманида яшовчи Д.Б. шу туманда яшовчи К.И. исмли қизни дуч келган жойларига қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг 3 май куни Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар