Рамзан Қодиров жиянини ўзига маслаҳатчи қилиб олди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 26 ёшли жияни Ҳамзат Қодировни ўзига куч блоки бўйича маслаҳатчи-ёрдамчи этиб тайинлади.

Дудаевнинг сўзларига кўра, Ҳамзат Қодировга ишониб топширилган ҳар қандай йўналиш «динамик ривожлана бошлайди». Шунингдек, Дудаев Ҳамзатни Рамзан Қодировнинг «содиқ иттифоқчиси» деб атаган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг февраль ойи бошида Қодировнинг жияни республика Мулк ва ер муносабатлари вазири, Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган. Бундан уч йил олдин эса, ўша пайтда 23 ёшда бўлган Ҳамзат Қодиров Чеченистон Спорт вазирлигини бошқарган.

«Исталган муассаса ва ҳар қандай лавозимдаги қариндошларимга қўйилган талаб ўн баравар кўп, чунки улар мен туфайли эмас, балки ўзларининг иқтидори ортидан ишлаётганини исботлаши керак. Мен кимга ишонсам, ўшани тайинлайман», деган Рамзан Қодиров қариндошларининг Чеченистон ҳукуматига тайинланишига изоҳ берар экан.

Айрим нашрларнинг маълумотларига кўра, Чеченистондаги 158 нафар юқори мартабали амалдорнинг 30 фоизи Рамзан Қодировнинг қариндошлари, 23 фоизи қишлоқдошлари, яна 12 фоизи Чеченистон раҳбарининг дўстлари ва уларнинг қариндошларидир.

Янгиликлар