Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев 9 сентябрда ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади.
Маълум қилинишича, бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти кутилмоқда.
Бундан ташқари, «1 миллион дастурчи» лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.