Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Афғонистон билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди
Президент Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Бундан ташқари, президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиқдилар.