Сафия Бурханова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Пара енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди, деб хабар бермоқда Миллий паралимпия қўмитаси.
Ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Таъкидланишича, бу мавсумдаги энг яхши натижа сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 17 тага етди: 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.