Тошкентда иссиқ об-ҳаво туфайли фавворалар узлуксиз ишлайди

Марказий кўчаларда махсус техникалар ёрдамида сув сепиш ишлари давом этмоқда

Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида пойтахт аҳолиси учун янада қулай шароит яратиш ҳамда яшил ҳудудларни асраш мақсадида Тошкентда сув сепиш ва суғориш ишлари кучайтирилди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жумладан, марказий ва асосий кўчаларда махсус техникалар ёрдамида сув сепиш ишлари белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Шу билан бирга, газонлар, дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларда суғориш ишлари ҳам кучайтирилди.

Шунингдек, яқин вақт ичида шаҳар фаввораларининг узлуксиз ишлаши ҳам таъминланади. Бу иссиқ кунларда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун янада салқин ҳамда қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон