Фарғонада 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер хўжалик раҳбари ушланди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбарининг ноқонуний ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Мазкур, фермер харидорни хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини гўёки 7 гектар эканлигига ишонтириб, ҳудудни унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.

Шунингдек, ушбу хизмати учун хўжалик раҳбари 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 млн сўм талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари келишилган пул маблағидан 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон