Финландия Украина учун дронлар ишлаб чиқармоқчилигини маълум қилди

Summa Defence мудофаа саноати компанияси Финландияда Украина Қуролли кучлари ва НАТО эҳтиёжлари учун экипажсиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарадиган завод очмоқчилигини эълон қилди. Бу ҳақида Deutsche Welle хабар бермоқда

Заводнинг мақсади Украинадаги жангларда қўлланиладиган дронларнинг ишлаб чиқариш қувватини тез суръатда ошириш, шу билан бирга Финляндия ва Европада дронларнинг саноат ишлаб чиқаришини яратишдир, — дейди компания матбуот хизмати.

Summa Defence бош директори Юсси Холопайнен Россия Федерациясининг Украинага қарши тажовузкор уруши туфайли дронларни яратиш учун ишлаб чиқариш қувватларини оширишга шошилинч эҳтиёж борлигини айтди.

Дронларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йил бошига режалаштирилган, дея аниқлик киритди Холопайнен.

Summa Defence украиналик ҳамкорлар билан биргаликда Финландияда корхона очадиган  Summa Drones  шуъба корхонасини яратиши кутилмоқда. Келгусида  Summa Drones  нафақат УУА, балки қуруқликдаги ва денгиздаги дронларни ҳам ишлаб чиқаради, дея тушунтирди матбуот хизмати. 

Summa Defence ҳозирда хавфсизлик ва мудофаа технологиялари соҳасида бир нечта компанияларни сотиб олиш бўйича музокараларни якунлаётганини таъкидлади.

Жаҳон