Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди
АҚШда қўлга олинган, фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик шахс Интерпол орқали Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
У Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноят – жуда кўп миқдорда фирибгарликда айбланмоқда. Шахс Интерпол ММБ ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида аниқланган.
Америка расмийлари билан олиб борилган музокаралар ва тезкор чоралар натижасида, қидирувдаги фуқаро АҚШ ҳудудидан чиқарилиб, ICE (Иммиграция ва божхона полицияси) ходимлари кузатувида Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган ва Интерпол Ўзбекистон бўлими вакилларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Санкт Петербургда 2021 йилда содир этилган қотиллик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси 28 май куни Салвадордан, одам савдосида айбланган 2 нафар аёл Ўмондан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақда хабар бергандик.