Самарқандда 5 нафар фуқарони Англияга ишлашга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида, фуқароларни Англияга ишлашга жўнатаман деб ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.
Тергов жараёнида аниқланишича, фуқаро Э.Х инглиз компанияларидан бирида ишловчи танишлари орқали 5 нафар фуқарони ишга жойлаштиришни ваъда берган. Ушбу ҳизматлари эвазига фуқаро, 10 400 доллар талаб қилиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.