Фарғонада шифохона ер майдонини $50 минга пуллашга уринган шахс ушланди
Фарғона вилоятида, тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдонини катта пул эвазига ажратиб беришни ваъда қилган фуқаро ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, фуқаро Б.С. «B.F.» хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кирида.
Ушбу шахс тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритади.
Шундан сўнг, у гўёки ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганлигини, унинг номига расмийлаштириш учун яна 3 000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.