Туркиядан фирибгарлик ва одам савдосида гумонланаётган ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди

Аёллар Ватанга олиб келинди, улардан бири олти йил давомида қидирувда бўлган

Туркиядан фуқароларни алдаш йўли билан фирибгарлик қилгани учун олти йил давомида қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, аёл хорижда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга бўлмаган ҳолда, одамларнинг ишончига кириб, уларни АҚШ ва Европа давлатларида юқори маошли иш билан таъминлашни ваъда қилган. У шу каби хизматларни кўрсатиш баҳонасида фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб, уларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Натижада, аёлга  нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича қидирувда бўлган яна бир фуқаро аёл ҳам қўлга олиниб, Ватанга қайтарилди.

Ҳозирги вақтда қидирувда бўлган яна бир неча шахсларнинг турган жойини аниқлаш, уларни қўлга олиш ва Ўзбекистонга қайтариш бўйича процессуал ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон