Туркияда одамларни алдаб 3,6 млрд сўмни қолга киритган ўзбекистонлик ушланди
Туркияда йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Хусусан, «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида Ўзбекистон ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳамда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Унинг натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган фуқаро Туркия Республикаси ҳудудида қўлга олинади.
Қайд этилишича, 1980 йилда туғилган мазкур шахс 10 нафардан ортиқ фуқарога юк ташувчи транспорт воситасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 3 млрд 607 млн сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритган.
2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланди, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди, — дейилади хабарда.





